“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 35/6 кВ кучланишли «Соҳил» подстанциясида мавжуд трансформаторнинг ёғ сатҳи меъёрга келтирилгач, ҳудудида ёнғинга қарши чора-тадбирлар, яъни очиқ тақсимлаш қурилмаси майдонига майдаланган тош қопламаси ётқизилди.
⚡️ Ушбу амалиёт трансформаторнинг соз ҳолатда ишлаётганини билдирувчи омил бўлиб, майдаланган тош билан қонланган очиқ майдон чақнаш ёки электр ёйи ҳосил бўлганда тез ёнувчан воситалар ҳамда қуриган хашак ёнишининг олдини олади.
Шунингдек, очиқ тақсимлаш қурилмаси майдонидаги бардюр ҳамда кабель каналлари бетон тўсиқлари оҳакланиб, ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Мазкур ишлар подстанция ҳудудининг инфратузилмасини яхшилаш, атроф-муҳитни тартибга келтириш, энергетика объекти ходимлари учун хавфсиз ва қулай иш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг