2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли Л-526 электр узатиш тармоғи тепловизор кўригидан ўтказилди
  • 20.09.2025
  • 31

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти "Бухоро магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли «Қоракўл» подстанцияси ҳамда "Талимаржон ИЭС" АЖ энергия блокларини боғлаб турувчи 500 кВ кучланишли Л-526 электр узатиш тармоғининг уламалари тепловизор кўригидан ўтказилди. 

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан ўтказилган назорат кўриги жараёнлари акс эттирилган.

Маълумот ўрнида: Мутахассислар томонидан 500 кВ кучланишли Л-526 электр узатиш тармоғидаги қизишларни аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Л-526  Бухоро вилояти ва Қашқадарё вилоятини боғлаб турувчи 500 500 кВ кучланишли линия ҳисобланади.  

Бундан ташқари, бошқа магистар электр тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг

  t.me/BuxoroMET_Axborot