Тасдиқланган режа асосида "Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/35/10 кВ кучланишли «Бахт» подстанциясидаги 35 кВ кучланишли 2-секцияда навбатдаги жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚡️ Мазкур таъмирлаш ишлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида олиб борилди. Ишлар давомида техник ҳолатни яхшилаш, жорий ўзгаришлар киритиш ва ускуналар ҳолатини текширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Таъмирлаш ишлари доирасида:
► Подстанциянинг 35 кВ кучланишли 2-секциясидаги электр жиҳозлари ва техник жиҳозлари янгиланди;
► Тизимда юзага келиши мумкин бўлган техник носозликларнинг олди олинди;
► Релели ҳимоя ва автоматика тизимлари таъмирланиб-созланди, айрим жиҳозлари янгиланди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot