2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли «Синдаробод» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 22.09.2025
  • 47

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/10 кВ кучланишли «Синдаробод» подстанциясида навбатдаги жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

⚡️ Жумладан, 10 кВ кучланишли 1-секция ҳамда Т-1 трансформаторида техник регламент асосида режалаштирилган таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу ишлар доирасида қуйидагилар бажарилди:

♦ Трансформатор мойи ҳолати текширилди;
♦ Электр қурилмаларининг контакт ва изоляция қисмлари диагностика қилинди;
♦ Ҳимоя ва автоматика тизимлари кўрикдан ўтказилди;
♦ Қурилмаларнинг умумий ишга яроқлилиги синовдан ўтказилди.

Мазкур таъмирлаш ишлари электр — тармоқларининг ишончлилигини ошириш ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Барча ишлар малакали муҳандислар ва техниклар томонидан пухта назорат остида олиб борилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot