“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 2025/2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик режаси асосида 35/6 кВ кучланишли «Зилол-2» подстанцияда бир қатор муҳим техник-профилактик ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
► 35 кВ кучланишли трансформаторнинг изоляцияси текширилиб, ёғ сатҳининг ҳолати ўрганилди, контакт ва механик қисмларининг ишлаш синовдан ўтказилди;
► 6 кВ кучланишли 1-шиналар тизимида қурилмаларнинг сиртлари тозаланиб, бириктирувчи қисмлар мустаҳкамланди, ҳимоя воситалари текширилди ва зарур ҳолларда янгиланди.
Ушбу таъмирлаш ишлари натижасида авариявий узилишлар хавфининг олди олинади. Айниқса, совуқ об-ҳаво шароитида электр энергиясига бўлган талаб ортиши кутилаётган мавсумда бу каби профилактик ишлар муҳим аҳамият касб этади.
✍️ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг