"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 35/6 кВ кучланишли «Тозалагич» подстанциясида мавжуд Т-1-6300 кВА қувватли трансформатор ва унинг уланмаларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб Филиал балансига ўтган энергетика объектларида тегишли таъмирлаш-тиклаш, қурилиш-монтаж ва янгилаш дастури доирасида 35 кВ кучланишли узгич ва қисқа туташтиргич (ОД-КЗ) ўрнига замонавий ўчиргич ўрнатилди, трансформатор ҳамда унинг уланмалари коррозияга қарши қайта бўёқланди.
❗️Мазкур таъмирлаш ишлари электр қурилмаларининг ишончлилигини ошириш ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали