⚡ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали балансидаги 220/110/10кВ «Сокин» подстанциясида трансформаторнинг ёғ сатҳи меъёрий ҳолатга келтирилгач, ҳудудда ёнғинга қарши кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
♦ Очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОТҚ) майдонига майдаланган тош қопламаси ётқизилди. Бу усул чақнаш ёки электр ёйи ҳосил бўлганда тез ёнувчан воситалар, шунингдек, қуриган хашакнинг ёниш хавфини олдини олади;
♦ Бардюр ва кабель каналлари бетон тўсиқлари оҳакланиб, ободонлаштириш ишлари бажарилди. Натижада ҳудуд янада тартибли ва хавфсиз кўринишга эга бўлди;
♦ АТ-1 автотрансформатор (200 МВА) атрофидаги эски мойли шағаллар тўлиқ чиқарилиб, янги махсус шағаллар билан алмаштирилди. Бу ишлар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва экологик талабларга риоя этиш мақсадида амалга оширилди;
♦ Диспетчерлик ёзувлари янгиланди: оператив журналга тегишли қайдлар киритилди, электр схемадаги ўзгаришлар ҳужжатлаштирилди ҳамда диспетчерлик марказига хабар берилди;
Ушбу амалиёт подстанция ҳудудининг инфратузилмасини яхшилаш, атроф-муҳитни тартибга келтириш ҳамда ходимлар учун хавфсиз ва қулай иш шароитларини яратишга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг ⇒ https://t.me/FargonaMET_Axborot