#Аввалги_ва_кейинги
#Магистрал_электр_тармоқлари
Наманган вилояти, Наманган тумани
⚡️ АВВАЛГИ ҲОЛАТИ: 110/35/6 кВ кучланишли «Жанубий» подстанциясида ободонлаштириш ва техник профилактика ишлари олиб борилди
Белгиланган режа асосида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти "Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/35/6 кВ кучланишли «Жанубий» подстанциясининг ташқи деворларни жорий таъмирлаш ҳамда электр ускуналарида техник-профилактик ишлар амалга оширилди.
Таъмирлаш ишлари давомида қуйидагилар бажарилди:
► Подстанциянинг атрофини ўраган ташқи деворларнинг техник ҳолати кўздан кечирилди;
► Электр қурилмаларининг носозликлари аниқланиб, камчиликлар бартараф этилди;
► Ёрдамчи бино ва деворнинг бетон ва ғиштли қисмлардаги ёриқлар ҳамда емирилган жойлар тикланди;
► Зарур ҳолларда девор бўёғи ва сувга чидамли қатламлар янгиланди.
⚡️ КEЙИНГИ ҲОЛАТИ: 110/35/6 кВ кучланишли «Жанубий» подстанциясида ободонлаштириш ва техник профилактика ишлари олиб борилди
Мазкур ишлар муҳандислик инфратузилмасининг узоқ муддатли сақланишига ҳамда об-ҳаво таъсирига бардошлилигини оширишга хизмат қилади. Ишлар белгиланган муддатда ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тарзда якунланди. Подстанциянинг электр қурилмалари ва ташқи эстетик қиёфаси «қониқарли» деб баҳоланди.
✍️ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати