2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АВВАЛГИ ВА КEЙИНГИ ҲОЛАТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанцияси — Сирдарё вилояти
  • 23.09.2025
  • 55

Сирдарё вилояти

► АВВАЛГИ ҲОЛАТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанцияси

110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясида қуввати 16 000 кВА бўлган Т-2 трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Ушбу таъмирлаш электр қурилмасининг фойдаланиш муддатини узайтириш, унинг ишончлилигини ошириш ва ташқи кўринишини энергетика объектининг эстетик қиёфасига мослигини таъминлайди.

Таъмирдан олдин қуввати 16 000 кВА бўлган Т-2 трансформаторнинг айрим жойлари коррозияга учраган, кабель каналлари тартибсиз ҳолатда бўлганини кўриш мумкин эди. Иш жараёни давомида мутахассисларимиз барча техник ва хавфсизлик талаблари асосида таъмирлаш-созлаш ишларини бажаришди ва белгиланган талаб натижасига эришишди.

♦ Ҳозирги вақтда қуввати 16 000 кВА бўлган Т-2 трансформатори тўлиқ янгиланган ҳолга келтирилди — унинг ишлаш самарадорлиги оширилиб, ташқи кўриниши ҳам замон талаблари даражасига етказилди.

► ИШ ЖАРАЁНИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанцияси

Таъмирлаш ишлари малакали мутахассислар томонидан босқичма-босқич амалга оширилди. Трансформаторнинг эскирган ва носоз қисмлари аниқланиб, алмаштирилди. Шунингдек, ички қисмлар ва изоляция тизимлари текширилди, металл конструкцияларда коррозияга қарши бўёқлаш ишлари олиб борилди, кабель каналлари тартибга келтирилди. Иш жараёнида барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинди.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда иш жараёнидан лавҳалар келтирилган.

► ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанцияси

Жорий таъмирлаш ишлари якунланиб, Т-2 трансформатори тўлиқ ишга тайёр ҳолатга келтирилди. Трансформаторнинг ишончлилиги ошди, бу эса «Наврўз» подстанциясида сифатли электр таъминотини таъминлаш имконини беради. 

⚡️ "Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали масъулларига берилган топшириқ ва кўрсатмалар бажарилди. 

✍️ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилган эди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot