2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли подстанцияда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 23.09.2025
  • 42

«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан Нурота туманининг олис ҳудуддида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «Ўтамурод» подстанциясида 2500 кВА қувватга эга Т-1 трансформаторини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумида электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

⚡️ Бундан ташқари, подстанцияга кирувчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғи узлуксиз ишлашини таъминлаш, фавқулодда узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига  ўтказилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали 

 t.me/Navoiy MET_Axborot