2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли энергетика объектларида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда
  • 24.09.2025
  • 42

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ таркибидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 2025/2026 йилги куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Бундан ташқари, Филиал балансида бўлган подстанциялар ҳудудида ободонлаштириш ва эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари олиб борилди. Подстанциялар атрофи тозаланди, яшил ҳудудлар барпо этилди ҳамда ташқи кўринишни замонавий талабларга мослаштириш йўлида турли безак ва ландшафт ишлари бажарилди.

Мазкур ишлар — куз-қиш мавсумида электр энергияси билан таъминлашда барқарорликни таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларга узлуксиз хизмат кўрсатишни кафолатлаш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли тайёргарлик дастурининг бир қисми ҳисобланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг 

https://t.me/NamanganMET_Axborot