“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти "Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан Ховос тумани ҳудудидан отган 110 кВ кучланишли Л-Даштобод электр узатиш линиясида режалаштирилган техник таъмирлаш ишлари бажарилди.
⚡️ Таъмирлаш жараёнида электр линиясининг таянч устунлари тўлиқ кўздан кечирилди, зарур қисмлари таъмирланиб, шикастланган айрим элементлар янгиларига алмаштирилди. Барча ишлар белгиланган техник регламент ва хавфсизлик қоидалари асосида олиб борилди.
Линия хавфсизлигини ошириш мақсадида, таянч устунлар орасига қушлар қўнишининг олдини олувчи махсус ҳимоя воситалари (ППЗ) ўрнатилди. Бу каби мосламалар қушларнинг электр тармоқларига зарар етказишининг ва қисқа туташувлар келиб чиқишининг олдини олади.
❗️ Ушбу тадбирлар электр энергиясининг барқарор етказиб берилишини таъминлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot