Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2025 йил 24 сентябрь куни, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти кичик мажлислар залида “МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ”ни кенг тарғиб қилишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
✍️ Дастлаб тадбирни Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари А.А.Юлдашев очиб берди. Акбархон Аббасович бугунги кунда энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва натижалар, шу билан бирга, ечимини кутаётган муаммолар, уларни бартараф этиш учун конструктив ёндашув, билим-малака оширишга бағишланган бундай тадбирларнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини баён қилиб, ўқув-семинари ишига муваффақият тилади.
“МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ”ни кенг тарғиб қилишга бағишланган ўқув-семинар энергетика тизими ташкилотларидан бир нечта мутахассислар иштирок этиб, ўзларининг мавзуга оид маъруза-слайд маълумотномаларини намойиш этишди.
⚡️ Жумладан, Ҳумоюн Аҳмадалиев, “Ўзбекистон МЭEТ” АЖ Электр станцияларини тизимга улаш шўбаси бошлиғи; Маъмуржон Абдуҳалиқов, Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги Техник ва технологик ҳисоб-китоблар бўлим бошлиғи; Ҳайрулло Отабоев, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Релели ҳимояси ва автоматика хизмати бошлиғи; Козимхўжа Тўхтаев, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Электр тармоқларига уланиш шўбаси бош мутахассиси; Эсо Садуллаев, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Стратегик ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси; Рустам Назаров, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ “Energo-IT” филиали директори; Денис Лосев, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат муассасаси бош мутахассиси; Аброр Султонов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Электр ва иссиқлик энергияси соҳасида қурилмалар эксплуатациясини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи — ўз чиқишларида мавсунинг турли йўналишларига оид таҳлилий-тавсиявий маълумотларни тақдим этди.
⁉️ Семинар сўнггида савол-жавобларга вақт ажратилиб, бугунги тадбирда кўтарилган масалалр атрофлича муҳокама этилди.
“Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Узатиш тармоқларига уланиш қоидалари ва Фойдаланувчиларга қўйиладиган талаблар
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
Энергетика бозори регулятори//Расмий канал - https://t.me/emdra_uz/253
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати