Бугун, 2025 йил 25 сентябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Акциядорлик жамияти кичик мажлислар залида Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари: Евросиё бўйича Энергетика йўналиши директори ва раҳбари Сюле Килич хоним ҳамда Барқарор инфратузилма гуруҳи бошқарувчи директори жаноб Гарри Бойд-Карпентер билан учрашув ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари мазкур лавозимларга Нандита Паршад ва Аида Ситдикованинг ўрнига тайинланган.
Учрашув давомида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилишди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати