2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Қизилча» подстанциясида куз-қиш мавсумига жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 26.09.2025
  • 23

«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари Нурота тумани ҳудудида жойлашган 35/10 кВли «Қизилча» подстанциясида Т-1 трансформатори ҳамда унинг боғламларида жорий таъмирлаш ишлари олиб боришди.

❗️ Мазкур ишлар истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор қилиш, куз-қиш мавсумида электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.

⚡️Шу билан бирга, юқори кучланишли электр узатиш тармоғи узлуксиз ишлашини таъминлаш, фавқулодда узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, Филиал мутахассисларимиз юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторнинг мой сатҳи меъёрини, совитиш тизими созлигини ва бошқа техник кўрсаткичларни текшириш бўйича амалий ишларни бажаришди. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор ёрдамида кўрикдан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослари ҳамда контур ерлагичларнинг техник ҳолати назорат қилинмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали 

 t.me/Navoiy MET_Axborot