Бугун биз Жиззах вилоятида қурилаётган биринчи атом электр станцияси мамлакатимиз энергия таъминотига қандай ҳисса қўшишини батафсил кўриб чиқамиз.
Станция ҳақида нималарни биламиз?
• АЭС 6 та ҳар бири 55 МВт қувватга эга бўлган кичик реакторлардан иборат бўлади
• Ҳар бир реакторнинг ишлаш муддати – 60 йилгача
• Станциянинг умумий қуввати – 330 МВт
Энди энг қизиқарли савол – бу қанча электр энергияси беради?
Ўзбекистонда бир киши ойига ўртача 350-400 кВт·соат электр энергиясини истеъмол қилади (уй-рўзға, ёритиш, техника ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда). Ҳисоблаб кўрайлик:
330 МВт × 24 соат × 30 кун = ойига 237 600 000 кВт·соат
400 кВт·соатни ҳар бир киши учун бўлсак – тахминан 594 000 кишига етади
✅ Бу нимани англатади?
Бу АЭС деярли 600 минг аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлай олади — бу Бухоро ёки Наманган катталигидаги шаҳар! Ва шу билан бирга электр энергияси кеча-кундуз мавжуд бўлади.
Бундай қувватдаги АЭС СО₂ ва бошқа зарарли моддаларнинг ҳавога чиқишининг олдини олади, улар одатда кўмир ёки газни ёқиш пайтида чиқади.
Ҳисоб-китобларга кўра, станция ҳар йили юз минглаб тонна СО₂ чиқиндиларини камайтиради – бу йўллардан 200 000 дан ортиқ автомобилни олиб ташлашга тенгдир.
АЭС — бу нафақат энергия, балки янги иш ўринларини ҳам яратади.
Одамлар нафақат станциянинг ўзида — муҳандислар, операторлар, хавфсизлик мутахассислари сифатида — балки унинг атрофида: қурилиш, логистика, хизмат кўрсатиш, транспорт, кафе, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ҳам керак бўлади.
АЭС ишга туширилиши билан бутун туман жонланади — янги иш ўринлари пайдо бўлади, инфратузилма ва иқтисодиёт ривожланад.
Манба: https://t.me/clearenergy/2837
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати