2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Қизиқарли хабарлар
Қадамлар энергияси: Яшил энергетикадаги янги ғоя
  • 19.09.2025
  • 5

Дунёда одамларнинг қадамларини электр энергиясига айлантирувчи махсус пол плиталари бир неча йилдан бери қўлланилмоқда. Ҳар бир қадам тахминан 5 ватт энергия ишлаб чиқаради — бу дастлаб кам кўринсада, метро, сайёҳлик марказлари ёки йирик савдо мажмуаларидаги минглаб одамларни ҳисобга олган ҳолда, умумий миқдор жуда катта аҳамият касб этади. Бундай плиталар Буюк Британияда муваффақиятли қўлланилмоқда.

Ғоя оддий: плитка ичидаги махсус сенсорлар ва генератор инсон қадами босимидан ҳосил бўладиган кинетик энергияни электр энергиясига айлантиради. Ёритиш, қурилмаларни зарядлаш ёки кичик электрониканинг ишлашини таъминлаш — буларнинг барчаси углерод чиқиндиларисиз амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон учун бундай технология айниқса фойдали бўлиши мумкин. Масалан, Тошкент метросига кунига юз минглаб одам ташриф буюради, шу энергиянинг бир қисми станцияларни ёритиш ёки транспорт жадвали экранларини қувватлантиришга сарфланади. Самарқанд ва Бухоро каби сайёҳлик шаҳарларидаги пиёдалар зоналарида эса, бу плиталар йўлкаларни ёритиш ёки мобил қурилмалар учун заряд станцияларини ишга туширишда қўлланилиши мумкин.

Ўзбекистонда бундай инновацияларни жорий этиш — нафақат мамлакатимизнинг яшил энергетика соҳасидаги жаҳон тенденцияларига мос келишини, балки шаҳарларимизни янада қулайроқ ва экологик тоза қилишдаги муваффақиятини ҳам дунёга кўрсатиш имкониятидир. 

Манба:  https://t.me/clearenergy/2862 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati