2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Қизиқарли хабарлар
Ташламанг! Кичкина батарея катта муаммо бўлиб қолиши мумкин
  • 23.09.2025
  • 5

Кичкина батарея зарарсиз кўринади, лекин уни оддий чиқиндилар билан бирга ташлаб юборсангиз, у ҳақиқий экологик хавф туғдириши мумкин.

Батареялар қўрғошин, симоб, кадмий ва бошқа оғир металларни ўз ичига олади. Улар қуруқлик ёки сув ҳавзаларига кирганда, бу моддалар тупроқни, дарё ва кўлларни, ҳатто ер ости сувларини ҳам секин-аста ифлослантириб боради.
Мисол учун:

Битта бармоқ батареяси 20 м2 тупроқни ва 400 литр сувни ифлослантириш даражасига эга.
Айнан шу сабабли, Ўзбекистонда батареяларни йиғиш учун махсус контейнерлар ўрнатилди – мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ йиғиш пункти аллақачон мавжуд. Ушбу контейнерларга ташланган батареялар қайта ишланади ёки табиатга зарар етказмасдан тўғри йўл билан йўқ қилинади.

Контейнерларнинг фойдаси аниқ:
• Тупроқ ва сувнинг тозалигини сақлайди
• Заҳарли моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалишининг олдини олади
• Чиқиндиларни масъулиятли бошқариш одатини шакллантиради

Ҳатто битта батареяни ҳам контейнерга ташлаш – бу шаҳримиз ва табиатимизни тоза сақлашга қўшган ҳиссамиздир. 

Манба:  https://t.me/clearenergy/2863 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati