Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг расмий мурожаатига кўра, Тошкент шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бир қатор жамоат ташкилотлари ташаббусига биноан 2025 йил сентябрь ойида «Хонатлас–2025» фестивали ўтказилмоқда.
Фестиваль доирасидаги тадбирларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти хотин-қизлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Бугун ҳам Акциядорлик жамияти таркибидаги барча филиалларда меҳнат фаолияти юритаётган аёллар ўз иш жойларига миллий либосларда ташриф буюришди.
Хонатлас тарихи
Бир замонлар Марғилонда бўзчи ўтган. Унинг гўзалликда танҳо қизининг тарифини эшитган Марғилон Хони қизга 5-хотини бўлишга оғиз солади. Буни эшитган бўзчи қизини ёшлигини, уни хотинликка олмаслигини ўтиниб сўрайди. Шунда хон унга вақт беради ва шу вақт ичида чиройли ҳайратланарли нимадир яратишини, агар шартни бажарса қизини тинч кўйишини aytadi...
Бўзчи ғамга ботиб ариқ ёқасида узоқ ўтиради, бу вақтда ёмгир ёққан камалак сувига тушиб жилоланарди. Бўзчи ялтираётган ранго-ранг камалак аксидан андоза олиб бир мато яратади. Матода ҳамма ранглар уйғунлашганди. У ишини тугатиб Хонга олиб боради.
Хон бу матодан ҳайратга тушиб қандай яратганини сўраганда бўзчи, "Мен бу матога Лоланинг қизил рангини, осмоннинг Кўк рангини, мажнунтолнинг яшил барги, заррин қуёш нури ва қизимнинг кўзидаги учқунни жило қилдим", деб жавоб беради.
Хон матони силаб туриб унга «Хонатлас» деб ном беради. Бўзчининг қизини эса ўзининг севимли ўғлига никоҳлаб беради.
Мана шунча аср ўтганига қарамай хонатлас урфдан қолмай келяпти. Бу мато қизининг бахти учун курашган ота томонидан яратилгани учунми барча атлас кийган қизларни гўзал ва беғубор қилиб кўрсатади.
Ўзбек миллий қадриятлари ва бой маданий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда жорий йилнинг 27 сентябрида “Хон Атлас” фестивали ўтказилди.
✍️ Лобар Ғозиева, Оила ва хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати