2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ юқори кучланишли «Маликчўл» подстанцияда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 27.09.2025
  • 40

«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Қизилтепа туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Маликчўл» подстанциясида мавжуд Т-2 трансформатори ҳамда унинг 10 кВ кучланишли боғламларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумида электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

⚡️ Бундан ташқари, подстанцияга кирувчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғи узлуксиз ишлашини таъминлаш, фавқулодда узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали 

 t.me/Navoiy MET_Axborot