“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти марказий аппаратининг Электр тармоқларини эксплуатация, уланиш ва қабул қилиш бошқармаси ҳамда Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизматига янги тайинловлар амалга оширилди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 24 сентябрдаги 193-ШТ-сон буйруғига асосан Абдулазиз Абдикадирович Баймухамедов Электр тармоқларини эксплуатация, уланиш ва қабул қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига ҳамда 194-ШТ-сон буйруғи билан Шухрат Камилович Дадажонов Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати