2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: 110/35/6 кВ кучланишли «Учқара» подстанцияда куз-қиш мавсумига жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 30.09.2025
  • 36

«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан Хатирчи тумани ҳудудида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Учқара» подстанциясида Т-1 трансформатори ҳамда унинг боғламлари жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Мутахассисларимиз юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторнинг мой сатҳи меъёрини, совитиш тизими созлигини ва бошқа техник кўрсаткичларни текшириш бўйича амалий ишларни бажаришди. Бундан ташқари, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор ёрдамида кўрикдан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослари ҳамда контур ерлагичларнинг техник ҳолати назорат қилинмоқда.

⚡️ Бундан ташқари, юқори кучланишли электр узатиш тармоғи узлуксиз ишлашини таъминлаш, фавқулодда узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали 

 t.me/Navoiy MET_Axborot