2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
35/10 кВ кучланишли «Пойтуғ» подстанциясида куз-қиш мавсумига жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 30.09.2025
  • 30

Тасимловчи тармоқларга электр энергияси барқарор етказиб бериш ҳамда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан 35/10 кВли «Пойтуғ» подстанциясида Т-1, Т-2 трансформаторлари ҳамда уларнинг уланмаларида жорий таъмирлаш ва  коррозияга қарши бўёқлаш ишлари олиб боришди.

❗️ Мазкур таъмирлаш ишлари электр — тармоқларининг ишончлилигини ошириш ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. 

❇️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторнинг мой сатҳи меъёрини, совитиш тизими созлигини ва бошқа техник кўрсаткичларни текшириш бўйича амалий ишларни бажаришмоқда.

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали

⇒ t.me/AndijonMET_Axborot