2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.88.4: 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарликка бағишланган матбуот анжумани ҳақида ахборот берилди
  • 02.10.2025
  • 11

Халқ радиоси — «TEMP-FM» радиоканалининг FM.88.4 тўлқинларида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ҳақида ахборот берилди.

Радиобошловчи — журналист Гўзал Каримова.

► Йил бошидан бугунги кунга қадар бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши натижасида, подстанцияларнинг қуввати 492МВА оширилди.

► 2025-2026 йил куз-қиш мавсумида электр қурилмаларини барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, 1566 километр узунликдаги электр тармоқлари (режага нисбатан 140 фоиз), 39 та трансформатор (130 фоиз), 122 та  комутацион аппаратларда (102 фоиз) мукаммал таъмир ишлари бажарилди ва 12 324 километр узунликдаги электр тармоқлари (режага нисбатан 103 фоиз), 1 472 та трансформатор (129 фоиз), 2561 та комутацион аппаратда (106 фоиз) жорий таъмир ишлари бажарилди.

►Трансформаторларнинг совутиш тизимлари текширилиб, 139 та двигатель ва 3 та мой насоси таъмирланиб жойига ўрнатилди. Шунингдек, барча электр узатиш ҳаво тармоқлари навбатдан ташқари ва даврий кўрикдан ўтказилди ҳамда таъмирлаш ишлари давомида 15 000 тадан ортиқ изолятор ва 3850 та қушлар қўнишидан ҳимоя қилиш мосламалари ўрнатилди. Шу кунларда ҳам электр узатиш тармоқлари ва подстанция электр қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор қурилмаси ёрдамида доимий равишда текширувдан ўтказилиб борилмоқда.

► Йил бошидан бери 117 та подстанция электр қурилмаларнинг контакт бирикмалари ҳамда 13730 км электр тармоқларида тўлиқ тепловизор кўриги ўтказилиб, аниқланган қизишлар ўз вақтида бартараф қилинди. Шунингдек, тақсимлаш тармоқларининг 272 та подстанциясида ва 17150 км тармоғида тепловизор кўриги ўтказилди. Ушбу амалиёт мавсум давомида ҳам амалга оширилади.

⇒  Қўшимча маълумотлар

✍️ MATBUOT ANJUMANI«O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari» aksiyadorlik jamiyatining 2025/2026-yil kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik yuzasidan amalga oshirgan ishlari sarhisobi

✍️ МАТБУОТ АНЖУМАНИ«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисоби

✍️ uza.uz — "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ: Куз-қиш мавсумида электр энергияси барқарор етказиб берилади

Ютубда кўриш 

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati