Сизларни касб байрамингиз – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз!
Сизларга сиҳат-саломатлик, бардавом муваффақиятлар ва эзгу ишларингизда янги марраларни тилаймиз.
Юртимиз ёқилғи-энергетика соҳаси кундан-кун тараққий этиб бораётганида, аввало сизнинг, қолаверса, сиз таълим берган минг-минглаб мутахассисларнинг ўрни беқиёсдир.
Сизнинг фидокорона меҳнатингиз, сабр-тоқатингиз ва меҳрингиз туфайли шогирдларингиз юксак чўққиларни забт этмоқда. Уларнинг эришаётган ютуқлари барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Касбингизга садоқатингиз, донолигингиз ва тинимсиз саъй-ҳаракатларингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва жамоа номидан.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/17833
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati