Зангиота туманида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли «Сергели» подстанциясида 200 000 кВА қувватга эга АТ-1 автотрансформаторида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
Бундан ташқари, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун тасдиқланган иш режаси асосида назорат кўриги, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларда модернизация-реконструкция, қурилиш монтаж ишлари эса лойиҳа йўл харитасига мувофиқ давом эттирилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун