«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан Кармана туманида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «2-сонли» подстанциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва истеъмол ҳажми юқори бўлган даврда истеъмолчиларни узлуксиз, сифатли электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида 110 кВ «Янгиқўрғон» тармоғи қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Таъмирлаш ишлари давомида:
▪️Ускуналар, кабеллар, изолаторлар ва шиналар ҳолати кўздан кечирилди ҳамда уларнинг техник-муҳандислик ҳолати меъёригй талабларга келтирилди;
▪️Контактлар ва бирикмалари, оксидланишлар тозаланди;
▪️Изоляция қаршилиги ўлчанди;
▪️Узоқдан бошқарув, сигнализация тизими ишлаши текширилди;
⚡️Техник хизмат кўрсатиш жараёнида барча хавфсизлик меъёрларига қатъий амал қилинди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали