2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АВВАЛГИ ВА КEЙИНГИ ҲОЛАТИ: 35/10 кВ кучланишли «Иттифоқ» подстанцияси 35/10 кВ кучланишли «Иттифоқ» подстанцияси
  • 04.10.2025
  • 20

♦ Сирдарё вилояти

► АВВАЛГИ ҲОЛАТИ: 35/10 кВ кучланишли «Иттифоқ» подстанцияси 35/10 кВ кучланишли «Иттифоқ» подстанцияси

Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал «Иттифоқ» подстанциясида бир нечта эскирган ва иш самарадорлиги пасайган (фойдаланиш муддати тугаганидан сўнг йиллар давомида қайта таъмирланиб ишлатилган) ускуналар мавжуд эди. Жумладан, Т-1 ва Т-2 трансформаторларининг айрим қисмлари ва 35 кВ кучланишли мойли ўчиргич (ВМ-35 кВ) ҳамда 10 кВ кучланишли ёпиқ тақсимловчи қурилма (КРУН) да бир қанча носозликлар аниқланган бўлиб, бу техник ҳолат куз-қиш мавсумидаги юқори юкламаларга бардош беролмас эди.

► ИШ ЖАРАЁНИ:  35/10 кВ кучланишли «Иттифоқ» подстанцияси, Сайхунобод тумани

⚙️ Режалаштирилган ишлар доирасида подстанцияда таъмирлаш ишлари қуйидаги тартибда бажарилди:

♦ Т-1 ва Т-2 трансформаторлар тўлиқ диагностика қилинди ва яроқсиз қисмлари алмаштирилди;
♦ Трансформаторларнинг ички ва ташқи сиртлари тозаланиб, техник кўрсаткичлари текширилди;
♦ 35 кВ кучланишли мойли ўчиргич (ВМ-35 кВ) батафсил кўздан кечирилиб, таъмирлаш ишлари бажарилди, мой сатҳи ва изоляцияси нормага келтирилди;
♦ 10 кВ кучланишли ёпиқ тақсимловчи қурилма (КРУН) коррозияга қарши бўяш ишлари амалга оширилди.

⚡️ Барча ишлар белгиланган меъёрий ҳужжатлар ва техник регламентларга қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилди.

► ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ: 35/10 кВ кучланишли «Иттифоқ» подстанцияси, Сайхунобод тумани

⇒ Ҳозирги кунда «Иттифоқ» подстанцияси меъёрий эксплуатация ҳолатига келтирилди. Трансформаторнинг ишончлилиги ошди, бу эса мазкур энергетика объектида барқарор электр узатиш имконини беради. Подстанция электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга узлуксиз етказиб беришга тайёр бўлиб, бу ҳудуд истеъмолчиларининг энергияга бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot