«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида жонли эфирга узатилган «Радиомулоқот» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П.Урунов Акциядорлик жамияти томонидан 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширган ишлари хусусида берилган саволларга жавоб берди.
Радиобошловчи — журналист Нилуфар Аҳмедова.
Жонли эфирда «куз-қиш мавсуми» ва «иситиш мавсуми» тушунчаларининг фарқи, Ўзбекистон энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг вазифа ва мажбуриятлари, олиб борилаётган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ҳамда таъмирлаш-созлаш ишлари, эксплуатация жараёнида фойдаланилаётган учувчисиз аппарат — дрон қурилмаси орқали ўтказилаётган тепловизор назорат кўриклари, хавсизлик техникаси ва ишчи-ходимлар малакасини ошириш ишлари, 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанцияси ҳузурида ташкил этилаётган Ўқув машғулотлари ва лаборатория маркази, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги масалалари ҳамда истеъмолчилар эътиборига тавсиялар янгради.
⇒ Шунингдек, «Радиомулоқот» дастурида «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисоби юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида берилган саволларга батафсил изоҳлар бериб ўтилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati