2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли Л-П-Уз ҳаво тармоғида жорий таъмир ишлари амалга оширилди
  • 07.10.2025
  • 12

✍️ ”Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали электр узатиш линиялари хизмати мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли Л-П-Уз электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмир ишлари олиб борилди.

⚙️ Таъмирлаш жараёнида:

♦ П-98/45, П-99/45, П-100/45 ва П-101/45 таянчларидаги эски фарфор изоляторлар олиб ташланиб, уларнинг ўрнига замонавий ва ишончли ПС-120 туридаги янги изоляторлар ўрнатилди;

♦ Тармоқнинг 69-таянчдан 118-таянчгача бўлган қисмида диспетчерлик ёзувлари янгиланиб, амалий маълумотлар тўлиқ тартибга келтирилди.

✅ Асосан, таъмирлаш ишлари тармоқнинг Қирғизистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи қисмида муваффақиятли амалга оширилди.

⇒ Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумида электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг ⇒ https://t.me/FargonaMET_Axborot