2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Мен ариза топширдим ва веб-сайтингизда икки марта, бир марта июнь ойида ва яна август ойида онлайн резюмени тўлдирдим. Уч ой ичида ҳеч ким жавоб бермади...»
  • 29.09.2025
  • 12

Мурожаат эгаси: Бакиров Абдурашид Таджибаевич

Электрон почта: a-bakirov1985@yandex.ru

Мурожаат мазмуни:

 Рус тилида: Я два раза давал заявку и заполнил онлайн резюме в Вашем сайте первый июнь месяц и второй в августе за 3 месяца никто не ответил. Кто то у Вас вообще контролирует входящие обращения? За такой период можно было несколько десятки обращения изучать и ответить на запросы. Теперь куда обращаться надо? Телефон доверия МИНЭНЕРГО? Мой второй номер 93 007 ?? ?? прошу мне ответить по вопросу. Онлайн резюме заполнял для центрального управления согласно опубликованном Вашем сайте.

Ўзбек тилида Мен ариза топширдим ва веб-сайтингизда икки марта, бир марта июнь ойида ва яна август ойида онлайн резюмеимни тўлдирдим. Уч ой ичида ҳеч ким жавоб бермади. Кимдир кирувчи мурожаатларни кузатиб борадими? Шу вақт ичида сиз ўнлаб мурожаатларни кўриб чиқишингиз ва уларга жавоб беришингиз мумкин эди. Энди қаерга мурожаат қилишим керак? Энергетика вазирлигининг ишонч телефонигами? Менинг иккинчи рақамим 93 007???? Илтимос, саволимга жавоб беринг. Мен сизнинг веб-сайтингизда эълон қилинганидек, марказий офис учун онлайн резюмени тўлдирдим.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Абдурашид Таджибаевич, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукнига юборган мурожаатингиз 2025 йил 26 сентябрь куни тегишли тартибда қайд этилиб, ижро учун Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармасига йўналтирилган. Бундан ташқари, 2025 йил 26 сентябрь куни uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Онлайн маслаҳатчи» рукни  орқали юборган сўровингизга мурожаатингиз қайд этилгани ва сизга белгиланган муддат ичида расмий жавоб қайтарилиши айтиб ўтилган эди.

Эътиборингизга кўрсатилган электрон почта манзилингизга юборилган расмий хатни тақдим этамиз.

Жавоб хати

Ахборот хизмати: Эслатиб ўтамиз, расмий веб-сайт саҳифаларида ( ва ҳар бир бўш иш ўринларига тааллуқли эълон ва хабарларда) “«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар” номли эслатмалар бериб борилади.

https://arxiv.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: Бизнинг ташкилотга ишга киришингиз учун, аввало, kadr_nes@uzbekistonmet.uzinfo@uzbekistonmet.uz электрон почталарига резюме-маълумотномангизни юборишингиз лозим.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта:uzbekiston_met@exat.uz; info@uzbekistonmet.uz

Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергияни Республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда (uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги cаҳифаларида эълон қилинган ҳар бир бўш ишни учун тўпланган) тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этилади. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади.

Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар (маълумоти, иш тажрибаси, қайси тилларни билиши ва бошқа кўрсаткичлар) бўш иш ўрни мавжуд бўлган бошқарма ёки бўлим мутахассисларига маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Номзодлар махсус комиссия (бир неча мутахассис ҳамда раҳбарият вакилларидан иборат Комиссия видеоёзув ва Акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати иштирокида) суҳбат ўтказади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Бўш иш ўринлари» рукнида тез-тез эълон қилиниб, бу ҳақдаги ойлик ҳисоботлар ҳар ойнинг 10 санасигача Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириб борилмоқда.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида uzbekistonmet.uz «Онлайн резюме» функцияси ишга туширилган. Бу янги қулайлик ишга кириш истагида бўлган мутахассислар билан Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси мутахассисларини бевосита, онлайн режимда боғлаб, иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

Эслатма: ўз таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этаётган фуқаролар айнан қайси лавозимга ўз номзодини таклиф этаётганини, шу билан бирга, қайта боғланиш учун телефон рақамларини тўғри ёзиб юборишлари шарт.

 ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Ҳурмат билан,

Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati