2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.104.0: 2025 йил 30 сентябрь куни эфирга узатилган радиомулоқотда Акциядорлик жамияти матбуот котиби радиотингловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди
  • 07.10.2025
  • 9

«Ёшлар» радиоканалининг  FM.104.0 тўлқинлари тўлқинларида жонли эфирга узатилган «Оқшомга қадар» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П. Урунов телефон алоқаси орқали радиобошловчи-журналист томонидан радиотингловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Радиобошловчи — журналист Умида Ҳасанова.

Жонли эфирда шунингдек, «куз-қиш мавсуми» ва «иситиш мавсуми» тушунчаларининг фарқи, Озбекистон энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг вазифа ва мажбуриятлари, олиб борилаётган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ҳамда таъмирлаш-созлаш ишлари, эксплуатация жараёнида фойдаланилаётган учувчисиз аппарат — дрон қурилмаси орқали ўтказилаётган тепловизор назорат кўриклари, хавсизлик техникаси ва ишчи-ходимлар малакасини ошириш ишлари, 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанцияси ҳузурида ташкил этилаётган Ўқув машғулотлари ва лаборатория маркази, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги масалалари ҳамда истеъмолчилар эътиборига тавсиялар янгради.

⇒ Бундан ташқари «Оқшомга қадар» дастурида «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисоби юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида берилган саволларга батафсил изоҳлар бериб ўтилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati