“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг 220/110/10 кВ кучланишли «Гўзал» подстанциясида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
⚡️ Таъмирлаш доирасида трансформаторлар тўлиқ текширилди ва таъмирланди. Изоляторлар эса тозаланиб, уларнинг электр изоляцияси мустаҳкамланди. Ускуналарнинг ташқи қисмлари коррозияга қарши бўяш ишлари билан ҳимояланди, бу уларнинг хизмат муддатини узайтиради ва ишончлилигини оширади.
Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot