Бугун, 2025 йил 9 октябрь куни, соат 14:38 да Тошкент вилоятида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Зангиота» подстанциясида содир бўлган қисқа туташув натижасида Тошкент вилояти Зангиота туманининг айрим ҳудудлари (5 МВт) электр таъминотида узилишлар содир бўлди.
Айни пайтда тезкор таъмирлаш бригадалари томонидан носозликни бартараф этиш ва таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда. Қисқа фурсатда барча носозликлар бартараф этилиб, электр таъминоти тўлиқ тикланади.
⚡️ Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati