2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли «Манак» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 09.10.2025
  • 3

"Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали мутахасислари томонидан110/10 кВ кучланишли «Манак» подстанциясида Т-2 трансформатори ва 10 кВ кучланишли ташқи комплектли тақсимлаш қурилмаси (КРУН-10)да жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Таъмирлаш жараёнида бажарилган асосий ишлар қуйидагиларни ташкил этди:

▪️ Т-2 трансформатори техник кўрикдан ўтказилиди;
▪️ Ёғ даражаси ва изоляция ҳолатини текширилди;
▪️ Контакт бирикмаларини мустаҳкамланди;
▪️ Ҳимоя воситаларининг созлиги синовдан ўтказилди;
▪️ КРУН-10 да электр аппаратлар ва узел қисмлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

Ушбу таъмирлаш ишлари подстанция жиҳозларининг ишончли ишлашини таъминлаш ва тақсимловчи тармоқларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati