“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг 35/10 кВ кучланишли «Хурмозор» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Таъмирлаш жараёнида бажарилган асосий ишлар қуйидагиларни ташкил этади:
► ВС-35 кВ кучланишли мойли ўчиргичнинг мойи кўздан кечирилиб, тўлиқ алмаштирилди;
► Ёғ даражаси ва изоляция ҳолати текширилди;
► Контакт бирикмалари мустаҳкамланди;
► Релели ҳимоя воситаларининг созлиги синовдан ўтказилди.
Мазкур таъмирлаш ишлари подстанция жиҳозларининг ишончли ишлашини таъминлаш ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ
филиали каналига обуна бўлинг!