2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Куз-қиш мавсумигаги таъмирлаш-созлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 11.10.2025
  • 8

"Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали мутахасислари томонидан 220 кВ кучланишли «Саримой» қайта улаш пунктида электр ускуна ва жиҳозларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида релели ҳимоя воситаларининг жорий текшируви олиб борилди.

Ушбу техник-лаборатория ишлар доирасида қуйидаги вазифалар бажарилди:

► Релели ҳимоя қурилмаларининг техник ҳолати синовдан ўтказилди;

► Қурилмаларнинг созлиги ва автоматик ишлаш имконияти текширилди;

► Зарур ҳолларда калибрлаш ва созлаш ишлари амалга оширилди.

Релели ҳимоя воситалари электр энергияси тизимида юзага келиши мумкин бўлган қисқа туташув, кучланишнинг ошиб кетиши ёки бошқа авария ҳолатларида ускуналарни автоматик ҳимоя қилади ҳамда бутун тармоқда барқарорликни таъминлайди. Шу сабабли уларни мунтазам текширувдан ўтказиш — электр таъминотидаги узлуксизлик ва истеъмолчиларга сифатли энергия етказиб беришда муҳим омиллардан биридир.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot