Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2025 йил 15 сентябрь кунидаги Республикада "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий компанияси ойлигини ўтказиш бўйича 327-сонли фармойишига асосан "Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали ходимлари ФВВ бошқармаси мутахассислари иштирокида амалий машғулотлар ўтказди.
"Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали 110/35/10 кВ кучланишли «Ангор» подстанциясида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарорига мувофиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши бўйича ФВВ ходимлари томонидан суҳбат ўтказилиб, тушунчалар берилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ
филиали каналига обуна бўлинг!