2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Пойтахт магистрал электр тармоқ объектларида таъмирлаш-созлаш, эстетик-профилактик ишлар амалга оширилмоқда
  • 13.10.2025
  • 4

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалининг барча подстанциялари ҳудудида таъмирлаш-созлаш, ободончилик-кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.  

Мазкур ишлар электр ускуналарининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ёнғин хавфининг олдини олиш ҳамда подстанция ҳудудининг эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида амалга оширилди.  Подстанция атрофидаги бегона ўтлар ўриб ташланди, ҳудуд кўриниши тартибга келтирилди. Ушбу чора-тадбирлар техник хавфсизликни таъминлаш ҳамда ёнғин хавфининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 28-сонли топшириқномага асосан 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясининг ВТ-1 110 кВ элегазли ўчиргичида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун

 t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot