2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Дуал таълим — "тармоқ, корхона ва олийгоҳ" занжири!
  • 16.10.2025
  • 17

♦ Энергетика соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, унинг барқарор ривожланиши замонавий билимларга эга бўлган малакали муҳандис кадрларга боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, Президентимиз томонидан 2024 йилнинг 20 июнида ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳандис кадрларни тайёрлашга оид қўйилган долзарб вазифаларни амалга ошириш, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган вазифалар топширилган эди. Уларнинг ижроси «тармоқ-корхона-олийгоҳ» занжирида намоён бўлмоқда.

♦ Бугун, 16 октябрь куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ негизида Тошкент давлат техника университети Энергетика муҳандислиги факультетининг "Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари" кафедраси филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

♦ Тадбирда Тошкент давлат техника университети ректори Садритдин Турабджанов, жамият раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

♦ Тошкент давлат техника университети ректори, академик Садритдин Турабджанов мазкур ташаббус Президентимиз илгари сурган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Айнан ушбу филиал доирасида талабалар ҳафтанинг икки куни ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этиб, назарий билимларини амалий кўникмалар билан уйғунлаштириш имконига эга бўлдилар. Бу эса ёш мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини ошириш ва иш тажрибасини бойитишга хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратилди.

♦ Тадбир якунида Тошкент давлат техника университети ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бизни кузатинг

 Манба:   https://t.me/ToshDTU_Matbuot_Xizmati/32105

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati