2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭЪТИРОФ: Энергетика объектида очилган ўқув маркази — электр энергетика тармоғининг назарий ва амалий билимлари уйғунлашадиган маскан
  • 16.10.2025
  • 17

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2025 йил 16 октябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида Тезкор ходимларни тайёрлаш ўқув маркази ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Энергетика муҳандислиги факультети “Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари” кафедраси филиали биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган очилиш маросими тадбири бўлиб ўтди.   ⚡️  Тадбирни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақулов очиб берди.  Тадбирда, шунингдек. Тошкент давлат техника университети ректори, академик Садритдин Махаматдинович Турабджанов, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари Мамадаминов Умид Маҳмудович, Тошкент давлат техника университети Энергетика муҳандислиги факультети декани профессор Олимжон Зувурович Тоиров ва бошқалар янги бинода ўз фаолиятини давом эттираётган мутахассислар фаолиятига муваффақият тилашди. Дуал таълим — "тармоқ, корхона ва олийгоҳ" занжири бўйича амалга оширилаётган ишларга самара фаолият тилашди.

❗️Мутахассислар томонидан магистрал электр тармоқлари энергетика объектида очилган марказ фаолияти электр энергетика тармоғининг назарий ва амалий билимлар уйғунлашадиган маскан, дея эътироф этилди.

✍️  Эътиборингизга мазкур мавзуга тааллуқли айрим маълумотларни тақдим этамиз:   1️⃣ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида мутахассис кадрлар малакасини мунтазам ошириб бориш ҳамда уларни замонавий илғор тажрибалар билан таништириш, ишлаб чиқариш ҳамда таълим тизимини уйғунлашитириш мақсадида 2022 йилда Тошкент давлат техника университети билан Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди.   2️⃣  Таълим йўналишлари юзасидан ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мутахассислари ҳамда университет профессор-ўқитувчиларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилган.   3️⃣  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 31 майдаги 20-сонли Бошқарув қарорига биноан 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанцияси ҳудудида замонавий “Ўқув машғулотлари, реле ҳимояси ва бошқа хизматлар учун лаборатория биноси” қурилиб, фойдаланишга топширилди.   4️⃣  Сўнгра мазкур бино-иншоти негизида Тезкор ходимларни тайёрлаш ўқув маркази ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Энергетика муҳандислиги факультети “Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари” кафедраси филиали ташкил этилди.

5️⃣ Янги бино қурилгунга қадар, яъни 2024-2025-ўқув йилида таълим жараёнининг ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш мақсадида “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали таркибида 220 кВ кучланишли «Келес» подстанциясида Тошкент давлат техника университетининг “Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари” кафедраси филиали ташкил этилган эди. Унда жами 160 нафар  (шундан, 3-босқич талабалари – 93 нафар, 4-босқич талабалари – 67 нафар) талабалар дуал таълим тизими асосида тасдиқланган ўқув графиги бўйича таҳсил олдилар.

6️⃣ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан, Тармоқ илмий-техник кенгаши фаолиятини ривожлантириш мақсадида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Энергетика» факультети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2024/2025 йиллар учун тасдиқланган «Йўл харитаси»га мувофиқ, ўтган йил давомида Акциядорлик жамияти мутахассислари ҳамда соҳа фахрийлари олий ўқув юртида «маҳорат дарси» машғулотларини ўтишмоқда.

Акциядорлик жамиятининг олий ўқув муассасалари билан ҳамкорлиги   ҳақидаги маълумотлар uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Тармоқ илмий-техник кенгаши» рукнида тақдим этилган.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati