2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: «Шовот» ва «Амирқум» подстанциясиларида қувватни ошириш ҳамда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 14.10.2025
  • 14

⚙️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонида 35/10 кВ кучланишли «Амирқум» подстанциясида мавжуд 4 000 кВА қувватга эга трансформатор ўрнига 6 300 кВА қувватли янги трансформатор ўрнатиш ишлари бажарилди. 

Мазкур ишлар натижасида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ишончлилиги ошади, юклама барқарор тақсимланади ва тармоқдаги техник йўқотишлар камаяди.

⚙️ Бундан ташқари, 110/35/10 кВ кучланишли «Шовот» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли «Қўшкўпир» электр узатиш ҳаво тармоғи ўчиргичида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида ўчиргичнинг техник ҳолати батафсил кўздан кечирилиб, механик қисмлари мойланди, контакт бирикмалари тозаланиб, маҳкамлаш элементлари мустаҳкамланди. Шунингдек, электр изоляцияси синовдан ўтказилиб, зарур бўлган жойларда техник созлаш ишлари бажарилди.

⚡️ Ушбу тадбирлар ўчиргичларнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, электр энергиясини етказиб бериш жараёнининг ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot