«Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан:
⚙️ 220/110/10 кВ кучланишли «Хоразм» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу тадбирлар подстанция ҳамда ундан чиқувчи электр ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлаб, электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз етказиб берилишига хизмат қилади.
⚙️ 35/10 кВ кучланишли «Саримой» подстанциясида мавжуд ускуна ва жиҳозлар ҳамда электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Ушбу жараёнда:
♦ Куч трансформаторлари мукаммал таъмирдан чиқарилиб, барча техник кўрсаткичлари синовдан ўтказилди, совитиш ва изоляция тизимлари янгиланди;
♦ 10 кВ кучланишли ташқи комплектли тақсимлаш қурилмасида (КРУН-10) ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб, контакт уланишлари мустаҳкамланди, ҳимоя релелари ва ўлчов асбоблари соз ҳолатга келтирилди.
⇒ Мазкур таъмирлаш ишлари натижасида подстанция ускуналарининг ишончлилиги оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ