2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли «Л-523» электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 15.10.2025
  • 13

Ангрен шаҳар участкаси мутахассислари томонидан  500  кВ кучланишли «Л-523» тармоғи назорат кўригидан ўтказилди. Таянч устунини тортиб ушлаб турувчи тросларни ростлаш ишлари олиб борилди.

⚡️ Таянч устунининг таркибий қисмлари кўздан кечирилиб, шикастланган элементлар янгисига алмаштирилди. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди.

⇒ "Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган. 

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot