500 кВ ли Л-503 электр узатиш ҳаво тармоғининг Ўзбекистон тумани, Шўрсув қишлоғи ҳудудидаги П-56, А-57 ва П-58 таянчларидаги чанг-ғубор қоплаган изоляторларни ювиш ишлари амалга оширилди.
Бу жараён — изоляторларни ювиш ишлари таянч устуни элемантларининг изоляция қаршилигини тиклаш ва тармоқнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Бундай ишлар ҳам хавфсизлик техникаси талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда, махсус ускуна ёрдамида бажарилади.
Эслатиб ўтамиз, Юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлашда изоляторларнинг тозалиги ва техник ҳолатини мунтазам назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, изоляторларни ҳар олти ойда техник кўрикдан ўтказиш — амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабдир. Айниқса, йирик саноат корхоналари яқинидан ўтувчи тармоқларда ифлосланиш даражаси юқори бўлгани сабабли, бундай ҳудудларда изоляторларни тез-тез ювиш зарур.
⚡️Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг