2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХИЗМАТ САФАРИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Сарибозор» подстанцияси — Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани
  • 18.10.2025
  • 46

Айни кунларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган ишлар билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарига бўлиб турибди.

⚙️ Дадажон Айнақулович «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали балансидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сарибозор» подстанциясидаги амалга оширилган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-созлаш ишлари билан бевосита танишиб, Филиал раҳбарияти ҳамда масъул ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йил куз-қиш мавсумигача (1 октябрь санасигача) электр тармоғи хўжалиги объектлари ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 200 тонна трансформатор мойи, 1 000 килограмм техник пластина, 35 тонна турли русумли симлар, 10 километр узунликка эга кабель маҳсулотлари, 60 дона металл ва темир-бетон таянч, 10 000 та изолятор, 21 та магистраль тармоқ подстанциялари учун ҳамда 37 та 110 киловолт кучланишли ва 39 та 35 киловолт кучланишли тақсимлаш тармоқлари подстанциялари учун турли қувватдаги трансформатор захираси яратилган эди.

Шунингдек, авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 222 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар махсус автотранспорт, зарурий эҳтиёт қисмлар, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

⚡️Мавсум учун жами 230 та автотранспорт воситаси шундан, 38 та юк кўтариш автокрани, 13 та экскаватор, 80 та бригада автотранспорти, 39 та АГП (автогидро кўтариш техникаси), 22 та кўчма электротехника лабораторияси шай ҳолатга келтирилган.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали

http://t.me/JizzaxMET_Axborot