Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар барча соҳаларда барқарорлик, тараққиёт ва халқ фаровонлигига хизмат қилмоқда. Айниқса, энергетика соҳаси Янги Ўзбекистонни барпо этишда энг муҳим стратегик йўналишлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан ҳам ушбу йўналишда амалий натижаларга хизмат қилувчи қатор ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, куз-қиш мавсумида республика бўйлаб электр энергияси таъминотида узилишлар бўлмаслиги, халқимиз турмуш тарзининг барқарор бўлиши, иқтисодиёт тармоқларининг фаолияти узлуксиз давом этиши учун зарур техник чора-тадбирлар кўрилмоқда.
⚙️ Айни кунларда Қамчиқ довонидан ўтувчи, стратегик аҳамиятга эга бўлган 500 кВ кучланишли Л-524 ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур таъмирлаш ишлари юқори кучланишли ҳаво тармоқлари хизмати ходимлари томонидан амалга оширилиб, электр энергиясини генерация манбаларидан тақсимловчи тармоқларга узлуксиз ва барқарор етказиб бериш имкониятларини янада мустаҳкамлади.
Бажарилаётган бу ишлар — нафақат техник хизмат кўрсатиш, балки кенг маънода энергетика хавфсизлигини таъминлаш, миллий иқтисодиёт барқарорлигини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг ижтимоий фаровонлигини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадамдир.
Бугун электр тармоқларини замонавийлаштириш, энергия узатиш линияларини реконструкция қилиш ва халқаро стандартларга мослаштириш орқали нафақат бугунги эҳтиёжларга, балки яқин истиқболдаги талабга ҳам тайёр бўлган миллий энергетика тизими шакллантирилмоқда.
⚡️ Энергетика соҳасида амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот, ҳар бир лойиҳа — бу Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажагига қўйилаётган яна бир ишончли пойдевордир!
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг