2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли «Қоракўл» подстанциясида таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилди
  • 20.10.2025
  • 31

⚙️ «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 500 кВ кучланишли «Қоракўл» подстанциясидаги 220 кВли В-Т-1 ўчиргичида изоляторларни тозалаш, диспетчерлик ёзувларни янгилаш ва фазаларни янгилаш (рангларини) ишлари бажарилди.

⚡️ Маълумот учун: 220 кВли В-Т-1 ўчиргичи «Қоракўл» подстанциясининг 1-СШ (шиналар системаси)га кучланиш беради. 220 кВ ли 1-СШ орқали 220 кВ ли «Турон» ўчириб-ёқиш пункти (Л-Т-К), «Олот» подстанцияси (Л-К-О-1), «АКСА» подстанцияси (Л-К-А), «Қизил» подстанцияси( Л-Қизил-1) ва «Қандим» подстанция (Л-Қандим-1)ларини электр энергия билан таъминлайди. 

Шунингдек, қурилманинг созлиги 2025–2026 йил куз-қиш мавсумида электр таъминоти барқарор бўлиши ҳамда истеъмол ҳажми юқори бўлган даврда истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан барқарор таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг

 t.me/BuxoroMET_Axborot