«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги, Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган 110/35/10/6 кВ кучланишли «Ўртачўл» подтанциясида Т-1 трансформатори ҳамда унинг боғламларига техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, 35/6 кВ кучланишли «Водозабор» подстанциясида Т-2 трансформатори ҳамда унинг боғламларида техник-профилактик ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, 35/10 кВ кучланишли «Хатирчи» ва «Шават» подстанцияларида куч трансформаторлари бўйича жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, таъмирлаш жараёнида трансформаторларнинг мой сатҳи меъёрига келтирилди.
⚙️ Олиб борилган ишлар қуйидагиларни ташкил этди:
◾️ Трансформаторда техник текширувдан ўтказилди;
◾️ Трансформаторининг мой сатҳи мейёрига келтирилди;
◾️ Шинлар секциясидаги изоляторлар, мойли ўчиргичлари техник муҳандислар томонидан керакли техник ишларни бажарилди.
Ушбу профилактик ишлар 2025-2026 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда барқарор электр таъминотини таъминлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлиш учун