2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Ипакчи» подстанциясида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 22.10.2025
  • 21

Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани

 

► АВВАЛГИ ҲОЛАТИ:

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида текширув ўтказилганда, 35/10 кВ кучланишли «Ипакчи» подстанциясидаги айрим электр ускуналарида техник хизмат кўрсатишни талаб этувчи камчиликлар аниқланган.

Хусусан, 35 кВ кучланишли мойли ўчиргич, шунингдек қуввати 4 000 кВА бўлган Т-1 ва Т-2 куч трансформаторларида эскириш аломатлари, ёғ сатҳидаги ўзгаришлар ва айрим механик қисмларда носозликлар кузатилди. 

Мазкур ҳолатлар электр тармоқларининг ишончли ишлашига таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли, подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишларини ўтказиш зарур деб топилди.

► ИШ ЖАРАЁНИ:

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида «Ипакчи» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Мутахассислар томонидан мойли ўчиргичда техник кўрик ўтказилиб, контакт қисмлар тозаланди, зарур жойларда созлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Т-1 ва Т-2 трансформаторларда ёғ сатҳи текширилди, изоляция ўлчовлари бажарилди, мой алмашинуви ва техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилди.

Барча ишлар меъёрий талабларга тўлиқ амал қилинган ҳолда, хавфсизлик қоидалари асосида бажарилди.

► ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ:

Жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилгач, «Ипакчи» подстанциясидаги барча электр ускуналари тўлиқ соз ҳолатга келтирилди.
Мойли ўчиргич ва трансформаторлар ишга тайёр ҳолатда синовдан ўтказилди ҳамда уларнинг барқарор ишлаши таъминланди.

Подстанция эндиликда куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга тайёр ҳолатга келтирилди.

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati